
Эълон: Туманимиз аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини Давлат хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-118 сон қарори ижроси юзасидан Муборак туманидаги жами 70 та ижтимоий соҳа объектлари мавжуд бўлиб, шундан 33 та умумтаълим мактаблари, 19 ДМТТ лари 13 та тиббиёт соҳаси 5 та бошқа муассасаларда иситиш тизимларини давлат хусусий шериклик асосида модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича 6 885 603,6 минг сўм режалаштирилган, 70 та ижтимоий соха муассасалари бўйича смета лойихалари тўлиқ таёрланиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилиб рейстрга олинди. Хозирда кўмир махсулотларини сотиб олиш учун Хусусий шарик Exklusive medio pharm МЧЖ хисобрақамига 30% тўлов учун жами 690.0 млн сўм ўтказиб берилди шундан мактабгача ва мактаб таълим бўлими (мактаблар) учун 459.0 млн сўм, боғчалар учун 145.0 млн сўм ва соғлиқни сақлаш муассасалари учун 86.0 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.