preloader
Изменить содержимое

About Us

We must explain to you how all seds this mistakens idea off denouncing pleasures and praising pain was born and I will give you a completed accounts off the system and expound.

Contact Info

Ishonch telefoni

(75) 672-27-54

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги вазирлик вакиллари Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди.

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги вазирлик вакиллари Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, вазир ўринбосарлари Ахадбек Хайдаров ва Жасур Каршибаевлар ҳам иштирок этишди. Хорижий томондан Жаҳон банкининг савдо, инвестициялар ва рақобатбардошлик бўйича глобал директори Мона Ҳаддад, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида макроиқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича амалиёт менежери Антонио Нусифора ва бир қатор мутахассислар қатнашди. Учрашув аввалида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни юқорилиги қайд этилди. Мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Шундан сўнг Жаҳон банки делегацияси вакиллари томонидан вазирлик раҳбариятига хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодий ўсиш истиқболлари, хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф этилаётган режалар асослари ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш бўйича “Ўзбекистонда хизматлар кўрсатиш истиқболлари” ҳисоботининг хулосалари тақдим этилди. Бунда, хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий ўсиш двигателига айлантириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг хизматлар экспорти ва мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сўнгги йиллар ичида сезиларди даражада ўсгани қайд этилди. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш учун устувор деб ҳисобланган ишлаб чиқариш соҳаси ўрнини тобора хизмат кўрсатиш соҳаси эгаллаб бораётганига урғу берилди. Йиғилиш давомида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши йўлидаги Жаҳон банки техник кўмаги натижалари муҳокама қилинди. Мазкур йўналишдаги алоқаларни янада жадаллаштириш зарурлигини қайд этилди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ва режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича маслаҳатлашувларни фаоллаштиришга келишиб олишди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Biz haqimizda

Bo'linma haqida

Qashqadaryo viloyati, Muborak tumani moliya bo’limining rasmiy veb sayti. Veb saytdan materiallar olib foydalanilganda veb sayt nomi (manzili bilan birga) ko’rsatib o’tilishi shart. Barcha huquqlar himoyalangan.